Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Айрим давлатларда баъзи дорилар сотуви тақиқланган. Нега?

Айрим давлатларда баъзи дорилар сотуви тақиқланган. Нега?

Dori-Darmon" АК матбуот хизмати шу ҳақда маълумот берди.

Найз, Нимесулид. AҚШ, Германия, Финляндия, Бельгия, Испания, Ҳиндистон, Ирландия, Канада, Aвстралияда тақиқланган. Украина ва Хитойда - 12 ёшгача бўлган болалар учун тақиқланган. Улар жигар фаолиятини бузиши, ошқозон-ичакдан қон кетишини келтириб чиқариши мумкин.

Кеторол. Германия, Белорусияда тақиқланган. Қон томирлари, юрак хуружи ва анафилактик шок хавфини ошириши сабабли сотув тақиқланган.

Цитрамон. AҚШда тақиқланган. Украинада цитрамонни ишлаб чиқариш тақиқланади. Бу дори Россия Федерациясида ва МДҲда қўлланилади. Цитрамонни шифокор тавсиясисиз, кўп миқдорда қабул қилиш буйрак ва мия ишини бузиши, иммунитетни пасайтириши мумкин.

Но-Шпа, Дротаверин. Германия, AҚШ, Буюк Британия, Данияда тақиқланган. Ҳомиладорлик пайтида  мазкур дориларни қабул қилиш ҳомила тушиш хавфини ошириши ва ён таъсирларнинг юқори хавфи мавжудлиги учун тақиқланган.

Анальгин, Баралгин, Спазмалгон, Спазган, Пенталгин. AҚШ, Латвия, Швеция, Цингапур, Япония, Aвстралия, БAA, Малайзия, Покистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган. Буйрак етишмовчилигига ва анафилактик шокка олиб бориш, қонда нейтрофиллар сонини камайтириш эҳтимоли мавжуд   ва  бу сепсисга олиб келиши мумкин. Саратон ривожланиш хавфини оширади.

Aспирин. AҚШ, Буюк Британияда қатъий назорат остида сотилади. Бангладеш, Туркия, Ҳиндистонда тақиқланган. Бу ошқозон яраси, жигар ва буйрак касалликларига олиб келади, юрак фаолиятини бузади, қон кетиш хавфини оширади.

Хантал пластерлари (Горчичник). AҚШда тақиқланган. Тери саратони ривожланишига ҳисса қўшади.

Зеленка. AҚШ, Германия давлатларида тақиқланган. Россия ва МДҲ давлатларида ишлатилади.

Фенобарбитал (Корвалол, Валокордин). AҚШ, БAA, Литва, Эстония, Польша, Финляндия, Швеция, Германия, Италия, Норвегияда тақиқланган.

Кодеин, Коделак Бронхо, Нурофен Плюс, Пенталгин, Терпинкод. Германия, БAA, Aвстралия, Канадада тақиқланган.

Бронхолитин. Таиландда, МДҲда тақиқланган. AҚШ, Канада, Aвстралия, Германияда қатъий назорат остида берилади.

Киритилди: 23:02 30.10.2020. Ўқилди: 2053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!