Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Автобусда йўл ҳақи — 1500 сўм!"

"Автобусда йўл ҳақи — 1500 сўм!"

Самарқанд шаҳрида йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўради.

Zarnews нашри хабарига кўра, 17 август Самарқанд шаҳридаги 41 ва 30-сонли автобус йўналишларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар асоссиз равишда йўловчиларга йўл ҳақи оширилгани ҳақида эълон қилишган.

Facebook‘даги “SAMARKAND CITY” гуруҳида жойлаштирилган расмларга кўра, эълонда йўл ҳақи 1500 сўм деб кўрсатилган.

“Ушбу ноқонуний ҳаракати учун 31-йўналиш ҳайдовчиси кечирим сўради”, - дейилади хабарда.

Хабарда Самарқанд вилоятида йўлкира нархи оширилмагани қўшимча қилинган. Бугунги кунда йўл ҳақи 1200 сўмни ташкил этади.

 

Киритилди: 17:40 21.08.2019. Ўқилди: 2679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!