Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Avto oltmish oy" компаниясига қарши жиноят иши қўзғатилди

"Avto oltmish oy" компаниясига қарши жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан автомобилларни бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиш фаолияти билан шуғулланувчи Avto oltimish oy компаниясининг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят иши UzAuto Motors мурожаати асосида Жиноят кодексининг 188−1-моддаси 1-қисми, яъни пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини текшириш мақсадида қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мол-мулкини жиноий тажовуздан ҳимоялаш ва компания фаолиятининг шаффофлигини ўрганиш мақсадида, молия-хўжалик фаолияти ҳужжатли тафтишни ўтказиш йўли билан текширилади.

ИИВнинг қайд этишича, тадбиркорлик субъектининг назорат кирим-чиқим операциялари назоратга олинади, лекин фаолияти тўхтатиб қўйилмайди.

«Тафтиш якунига кўра, мазкур жамият мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинади», — дейилади хабарда.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Avto oltmish oy компанияси май ойида Тошкентнинг Олмазор туманида рўйхатга олинган. Унинг устав жамғармаси 525 млн сўмни ташкил этиб, фаолият тури — енгил автомобиллар ва енгил моторли транспорт воситаларини ижарага бериш ва лизинги.

Киритилди: 11:33 15.10.2019. Ўқилди: 2993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!