Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Австриядаги сайловларда "Озодлик" партияси парламентда энг кўп ўринга эга бўлиши мумкин

Австриядаги сайловларда "Озодлик" партияси парламентда энг кўп ўринга эга бўлиши мумкин

Астрияда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Герберт Кикл бошчилигидаги ўта ўнг "Озодлик" партияси парламентда энг кўп ўринга эга бўлиши мумкин

Кутилмалар шуни кўрсатадики, Киклнинг партияси сайловчиларнинг 29,1% овозини олади. Унинг энг яқин рақобатчиси консерватив "Халқ" партияси эса 26,2% овоз тўплаган.

Шу билан бирга, "Озодлик" партияси парламентда мутлақ кўпчилик ўринни эгаллай олмади. "Халқ" партияси етакчиси, амалдаги канцлер Карл Нехамнер сайловлар олдидан Кикл билан коалиция тузиш имкониятини рад этган эди.

Австриянинг ўта ўнг қаноти ўтмишда бир неча бор бошқарув коалицияларининг бир қисми бўлган, бироқ у ҳеч қачон энг йирик партияга айланмаган.

Киритилди: 22:25 29.09.2024. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!