Маҳаллий ОАВга кўра, отишма мамлакатнинг Грац шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган.
Қуролли ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 10дан ортиқ киши яраланди.
Полиция кенг қамровли хавфсизлик амалиётини бошлади
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда айтилишича, отишма BORG федерал мактаби биносида юз берган.
Отишма эрта тонгдан бошланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчи ҳақиқий гимназиянинг иккита синфида отишма содир этган. Қурбонлар орасида ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам бор. Ҳаммаси бўлиб 20 га яқин ўқ узилган. Ўқ узган шахс ҳақида ҳозирча маълумотлар кам, у отишма уюштирган гимназияда ўқигани маълум, Kronen Zeitung нашрининг ёзишича, у ўзини зўравонлик қурбони деб ҳис қилган.