Европанинг қатор давлатлари мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳларга чекловлар қўймоқда. Бу ҳақда Kazinform ОАВнинг Telegram каналига асосланиб хабар беради.
Австрия ҳукумати сайёҳлар учун мажбурий карантин жорий қилди. Чора 7 декабрдан 10 январгача давом этади. Шу билан бирга, мамлакатда локдаун шартлари аста-секин енгиллаштирилмоқда.
Хусусан, 7 декабрдан мактаблар, озиқ-овқат дўконлари ва сартарошхоналар очилади. Бундан ташқари, ресторанлар, кафелар, меҳмонхоналар, шунингдек, спорт, маданий ва кўнгилочар муассасалар 7 январга қадар ишламайди. Тоғ чанғиси ва бошқа очиқ спорт турларига 24 декабрдан бошлаб рухсат берилади.