Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Август ойининг биринчи ҳафтасида ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Август ойининг биринчи ҳафтасида ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

3 август ва иш ҳафтасининг охиригача текислик ҳудудларда ҳавонинг ўртача иссиқ бўлиши давом этади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо ушбу кунлардаги аномал ҳарорат июль ойининг энг иссиқ давридагидек аҳамиятли эмас. Кечалари аста-секин узаяди, кунлар эса қисқаришни бошлайди.

Ушбу ҳафтанинг катта қисми давомида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутларнинг ривожланиши кузатилади. Бунинг натижасида маҳаллий ёмғир ва момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Республика бўйича 2−4 августда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

2−5 августда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи сақланиб туради.

Киритилди: 14:20 02.08.2021. Ўқилди: 1705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!