Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Атрофдагиларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш

Атрофдагиларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш

Тарбияда ташқаридан бўладиган салбий таъсир энг катта хатардир. Чунки фарзандга оилада бу борадаги эркинликка йўл қўйилмагач, у ўз қизиқиш ва рағбатларини қондирадиган сабабларни ташқаридан излай бошлайди.

Демак, ота-она фарзандининг ташқи ҳаётига ҳам катта эътибор қаратиши талаб этилади. Яъни, улар фарзанди мактаб ёки коллеждан кейин қаерга бориши, нима билан шуғулланашини назорат қилиш лозим. Ёхуд бола дўстлари билан суҳбатлашиши, бирга дарс қилиш мақсадида уйдан чиқиб бошқа ножўя ишлар билан шуғулланиши мумкин. Айниқса, ҳозирги кунда мактаб ўқувчиларига урф бўлган турли йиғинлар баҳонасида фарзанд уйдан чиқиб, ота-она эътиборидан узоқлашишга ҳаракат қилади. Ана шу пайтда ихтиёрини ўзига қўйиш оқибатида, фарзанд турли бузуқ ишлар, ичиш, чекиш ва баъзи ҳаёсиз амалларга қўл уради.

Оила тарбияси мукаммал бўлмаса, бунинг устига фарзанд тарбиясига хавф туғдирадиган атроф-муҳит таъсирига эътибор қаратилмаса, оқибати ёмон бўлади. Буни ҳисобга олмаган, эътибордан четда қолдирган айрим ота-оналар кўнгилсиз воқеа содир этилганидан кейин хатоларини англаб, надоматда қоладилар.

Киритилди: 06:30 01.04.2020. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!