Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Атамбоев: “Бу қасос олишнинг қўқонча усули”

Атамбоев: “Бу қасос олишнинг қўқонча усули”

Қирғизистоннинг ҳибсга олинган собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг кичик ўғли ўтган ҳафта отасининг тарафдорлари ва махсус топшириқлар бўлинмаси ўртасидаги тўқнашувни режалаштирилган ташвиқот деб, баҳолаяпти. Қодир Атамбоев бу ҳақда “Новые лица” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

“Мен бу махсус режалаштирилган ташвиқот эканига ишонаман”, деди Қодир Атамбоев.

Унинг сўзларига кўра, махсус операция ўтказиш учун танланган вақтда Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги уйида одамлар жуда кўп бўлишини ҳамма билади.

“Бу қасос олишнинг қўқонча усули”, деб фикр билдирган кичик Атамбоев Ҳукумат ҳаракатларини баҳолаб.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни махсус топшириқлар бўлинмаси собиқ Президентнинг Қўй-Тошдаги уйига бостириб кирди. Улар Атамбоевни гувоҳ сифатида кўрсатма беришдан бош тортгани учун қўлга олишни режалаштирганди. Атамбоев тарафдорлари ва махсус бўлинмаси ўртасида тўқнашувлар бошланди.

арама-қаршилик икки кун давом этди. Иккинчи куни сиёсатчи таслим бўлди. Бироқ унинг тарафдорлари норозиликни Бишкекда давом эттирди. Натижада бир аскар ўлдирилди, 136 киши жароҳатланди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбоев собиқ Президент давлат тўнтариши ўтказишни ният қилганини таъкидлади. Шундан сўнг, Атамбоевга қотиллик, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш айбловлари қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти – Жўқорғи Кенеш бир гуруҳ депутатларнинг собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги махсус қарорини тасдиқлади. Бу қарор Атамбоевни жиноий жавобгарликка тортиш имконини берди. Атамбоевнинг даҳлсизлигини бекор қилиш учун асосларни келтирди. Дастлаб, комиссия аъзолари Атамбоевни қонунни 9 ўринда бузганликда айблади, якунда айбловлар 6 тагача қисқарди. 

Собиқ Президент Иссиқ кўл вилоятида ер участкаларини қайта профиллаш, Бишкек иссиқлик электр станцияси ва мамлакат пойтахтидаги Тарих музейи реконструкциясида коррупцияга қўл урганликда, жиноий “авторитет” Азиз Батукаевни жазони ўташ жойидан ноқонуний озод қилиш, шунингдек, ноқонуний равишда пойтахт ИЭСга кўмир етказиб бериш ва Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғида турар-жой қуриш учун ер ажратишда айбланяпти. 

Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича операция ўтказилди. Махсус бўлинма Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги уйига бостириб кирди

8 август куни собиқ Президент Алмазбек Атамбоев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Алмазбек Атамбоев Бишкекнинг Первомай тумани судьяси Адилбек Субанкулов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилиб, у ерда зудлик билан суд мажлиси ўтказган.

Суд Атамбоевни 26 августгача ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган.

Киритилди: 11:13 15.08.2019. Ўқилди: 10894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!