Бугун 25 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Атамбоев амалдаги ҳукуматни ағдармоқчи бўлганми?

Атамбоев амалдаги ҳукуматни ағдармоқчи бўлганми?

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев мамлакатда тўнтариш ўтказишга уринишда айбланди. Бу ҳақда НТВ телеканалаи Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбоевга таяниб хабар берди.

“Aтамбоев давлат тўнтаришини амалга оширишни ният қилган эди. Тўнтариш учун унга қон керак эди. Бу унинг нияти эди”, деди Орозбек Опумбоев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти – Жўқорғи Кенеш бир гуруҳ депутатларнинг собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги махсус қарорини тасдиқлади. Бу қарор Атамбоевни жиноий жавобгарликка тортиш имконини берди. Атамбоевнинг даҳлсизлигини бекор қилиш учун асосларни келтирди. Дастлаб, комиссия аъзолари Атамбоевни қонунни 9 ўринда бузганликда айблади, якунда айбловлар 6 тагача қисқарди. 

Собиқ Президент Иссиқ кўл вилоятида ер участкаларини қайта профиллаш, Бишкек иссиқлик электр станцияси ва мамлакат пойтахтидаги Тарих музейи реконструкциясида коррупцияга қўл урганликда, жиноий “авторитет” Азиз Батукаевни жазони ўташ жойидан ноқонуний озод қилиш, шунингдек, ноқонуний равишда пойтахт ИЭСга кўмир етказиб бериш ва Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғида турар-жой қуриш учун ер ажратишда айбланяпти. 

Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича операция ўтказилди. Махсус бўлинма Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги уйига бостириб кирди

8 август куни собиқ Президент Алмазбек Атамбоев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган
Алмазбек Атамбоев Бишкекнинг Первомай тумани судьяси Адилбек Субанкулов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилиб, у ерда зудлик билан суд мажлиси ўтказган.

Суд Атамбоевни 26 августгача ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган.

Киритилди: 11:38 13.08.2019. Ўқилди: 1230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!