Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ассанжнинг отаси ўғлининг Австралияга экстрадиция қилинишини илтимос қилди

Ассанжнинг отаси ўғлининг Австралияга экстрадиция қилинишини илтимос қилди

Лондонда ҳибсга олинган WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг отаси Жон Шиптон Австралия ҳукуматига ўғлининг ўз ватанига экстрадиция қилинишига эришиш чақириғи билан мурожаат қилди. У бу ҳақда Австралиянинг Herald Sun нашрига маълум қилган. Шиптоннинг фикрича, бу барча учун мақбул вариант бўларди. Отанинг таъкидлашича, у ўғлининг Эквадор элчихонасида 7 йил яшаганидан кейинги ҳолатидан карахт ҳолга тушган. Мен уни полициячилар зиналардан тортқилаб олиб тушаётганларини кўрдим ва унинг кўриниши яхши эмас эди. Мен 74 ёшдаман ва гарчи у 47 ёшда бўлса ҳам ундан яхшироқ кўринишдаман , деб айтган ота.

Аввалроқ Австралия бош вазири Скотт Моррисон Канберра Ассанж атрофидаги вазият билан боғлиқ ҳолда алоҳида чоралар кўриш истагидамаслигини айтган.

Австралиялик Жулиан Ассанж у асос солган WikiLeaks сайти 2010 йилда АҚШ давлат департаменти ҳамда АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларига тааллуқли махфий ҳужжатларни эълон қилгандан кейин кенг танилган.

Шу сабабли Ассанж АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин. Унга АҚШда 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Manba: kun. uz

Киритилди: 08:00 15.04.2019. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!