Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Саудия Арабистонига ташрифи доирасида 14-май куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши мумкин.
Бу ҳақда БААнинг “The National” нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг Сурия ТИВдаги манбасига кўра, Ар-Риёд Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммити доирасида Трамп ва ал-Шара ўртасида 45 дақиқалик учрашув ўтказишни таклиф қилган.