Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Асакада тўққиз яшар қиз ўлдириб кетилди. Жиноят иши қўзғатилган

Асакада тўққиз яшар қиз ўлдириб кетилди. Жиноят иши қўзғатилган

Андижон вилояти Асака туманида 9 ёшли қизалоқ ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 21 июнь куни соат 18:00 атрофида Асака туманидаги маҳаллаларнинг бирида вояга етмаган Қ.И.нинг (2011 йилда туғилган, қиз бола, мактаб ўқувчиси) жасади яшаш хонадонида топилган. Марҳумнинг кўкрак-қорин соҳасида кесувчи-санчувчи жисмлар орқали 16 та тан жароҳати етказилгани айтилмоқда.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида мурда ётган хонада буюмларнинг жойлашиш тартиби бузилганлиги, жавон (трюмо) тортмасида бўлган 1,5 миллион сўм пул йўқолганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу кунёқ Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор гуруҳи ташкил этилган. Жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 11:08 23.06.2020. Ўқилди: 6466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!