Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО+ВИДЕО)

Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО+ВИДЕО)

Artel компанияси ўз логотипини вақтинча ўзгартирди. Айни дамда компания логотипида сариқ ранг фонида #AYOLNI_QADRLANG хештеги ёзилган.

Бунинг сабаби ҳам маълум бўлди: 25 ноябрь, яъни бугун "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни" ҳисобланади. Буни қарангки, компания логотипини ўзгартириш билан бирга аёллар кунига атаб махсус ролик ҳам тайёрлабди. Ҳар ҳолда биз пойтахтнинг турли жойларида дуч келган, катта экранларда акс этган қуйидаги видео ва суратлар фикримизни исботлайди.

Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО+ВИДЕО)

Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО+ВИДЕО)Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО+ВИДЕО)

Муҳим саналарга нисбатан бундай муносабатда бўлиш компания фаолиятида биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Аввалроқ, аниқроғи 21 октябрь куни ўзбек тили байрами муносабати билан компания Тошкент шаҳридаги экранларда махсус видеороликлар жойлаштирганди.

Демак, компания ўзини шунчаки ишлаб чиқарувчи сифатида эмас, балки жамият ҳаётидаги муҳим воқеликларга ўз позициясини билдиришни бурчи деб биладиган субъект сифатида кўрмоқда. Бу яхши жиҳат, албатта.

Аслини олганда, бугун – жуда муҳим сана. Бутун дунёда гендер тенглик ҳақида бонг урилиши, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аёлларнинг қадрини янада ошириш ётади. Хотин-қизларимизга нисбатан ҳар қандай зўравонлик эса кескин қораланади.

Келинг, ҳаммамиз Artel каби керакли лаҳзаларда ўз позициямизни кўрсата олайлик. Аёлларни асрайлик, азизлар!

Киритилди: 17:49 25.11.2021. Ўқилди: 4926 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!