Арманистон ва Озарбайжон парламентлари спикерлари Ален Симонян ва Соҳиба Гафарова учинчи бор, 13-17 октябрь кунлари Женевада бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқ (ПИ) 149-Ассамблеяси доирасида учрашади. Мулоқот давомида минтақада тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракат муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Бу ҳақда ПИ матбуот котиби Томас Фитцсимонс маълум қилган. Учрашувнинг аниқ санаси маълум эмас.
2022 йил Ереван ва Боку Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи воситачилигида бўлажак тинчлик шартномасини муҳокама қила бошлаган. Ўтган йил май ойи охирида Пашинян Ереван Озарбайжоннинг собиқ иттифоқ даври, яъни Қорабоғ билан биргаликдаги чегара билан суверенитетини тан олишга тайёрлигини маълум қилган.