Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистон Озарбайжонни судга берди

Арманистон Озарбайжонни судга берди

Aрманистон Озарбайжон устидан БМТ Халқаро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Бокуни арманларга нисбатан ирқий камситишда айблади. Бу ҳақда суднинг пресс-релизига таяниб, Интерфакс хабар берди.

Aрман томони фикрича, Озарбайжон 1965 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган ирқий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияни бузган. "Озарбайжон ўн йиллар давомида арманларни ирқий камситишга дучор қилгани" ва "давлатнинг нафрат сиёсати натижасида арманлар мунтазам равишда камситиш, қирғин, қийноқ ва бошқа турдаги зўравонликка дучор бўлганлиги" қайд этилган.

Aрманистон томони, шунингдек, 2020 йил сентябрь ойида Озарбайжон мамлакатлар ўртасидаги қуролли можаро пайтида яна конвенцияни бузганини даъво қилмоқда.

"Ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам, 2020 йил 10 ноябрда кучга кирган сулҳдан сўнг, Озарбайжон арман ҳарбий асирларини ўлдириш, қийноққа солиш ва бошқа ҳақоратларда иштирок этишда давом этмоқда", дейилади даъвода.

"Aрманистон суддан Озарбайжонни конвенцияни бузганликлари учун келгусидаги зарарни олдини олиш ва етказилган зарарни қоплаш мақсадида жавобгарликка тортишни сўрайди", - дейилади хабарда.

Даъвода таъкидланишича, этник ёки миллий келиб чиқиши арман бўлган шахслар, фуқаролиги қандай бўлишидан қатъи назар, Озарбайжон томонидан камситишларга учраган.

Киритилди: 11:21 17.09.2021. Ўқилди: 1732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!