Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнида тараққиёт кузатилмоқда, - Илҳом Алиев

A A A
Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнида тараққиёт кузатилмоқда, - Илҳом Алиев

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Иккинчи Шуша глобал медиа форумида «Ёлғон ривоятларни фош қилиш: дезинформацияга қарши кураш» мавзусида нутқ сўзлади.

Алиевнинг айтишича, Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнида олдинга силжиш кузатилмоқда: “Ташқи ишлар вазирининг менга берган маълумотларига кўра, матннинг 80-90 фоизи аллақачон келишилган. Арманистон ундан [Қорабоғга оид] қоида ва атамаларни олиб ташлашга мажбур бўлди, бу эса нормаллаштириш жараёнини янада ривожлантиришга йўл очди.

Бироқ Алиевнинг қайд этишича, ҳозирда иккита савол очиқ қолмоқда: «Биринчидан, Арманистон бизнинг таклифимизга ижобий жавоб бериши керак. Иккинчидан, Арманистон ҳам, Озарбайжон ҳам ЕХҲТга Минск гуруҳини тарқатиб юбориш талаби билан биргаликда мурожаат қилишлари керак, чунки бу гуруҳ сўнгги икки йил давомида деярли фаол эмас».

Киритилди: 22:03 21.07.2024. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!