Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда икки самолёт тўқнашди

АҚШда икки самолёт тўқнашди

Американинг Монтана штатидаги Калиспелл шаҳрида икки самолёт учиш-қўниш йўлагида тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида икки киши енгил тан жароҳати олган.

Бу ҳақда KPAX News хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, енгил самолёт қўниш учун аэропортга яқинлашаётган эди, бироқ кейин учиш-қўниш йўлагида бошқарувни йўқотиб, йўлакдаги бошқа самолётга урилган.

Тўқнашувдан сўнг воқеа жойида катта ёнғин келиб чиққан, ёнғин ўтларга ўтган. Воқеа жойига ўт ўчириш бўлимлари ва полиция ходимлари аллақачон етиб борган. АҚШ Федерал Авиация маъмурияти ҳодиса юзасидан тергов олиб боради.

Киритилди: 14:45 12.08.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!