Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШда дунёдаги энг кекса миллиардерлардан бири вафот этди

АҚШда дунёдаги энг кекса миллиардерлардан бири вафот этди

Америкалик медиамагнат, миллиардер Самнер Редстоун Лос-Анжелесда 97 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда “The New York Times” газетаси ёзмоқда.

Тадбиркорнинг вафоти Редстоуннинг отаси томонидан асос солинган “National Amusements” хусусий телевизион, кино ва театр тармоғи томонидан эълон қилинди.

Ўлим сабаби номаълум. Бизнесмен ёрдамчисининг сўзларига кўра, бу CОVID-19 билан боғлиқ эмас.

Редстоун “Viacom” ва “CBS” телеканалларининг 80 фоизига эгалик қилган.

“Forbes” маълумотларига кўра, 2020 йилда унинг бойлиги 3 миллиард долларга баҳоланган.

Киритилди: 21:45 14.08.2020. Ўқилди: 3934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!