AҚШнинг Пенсильвания штати Скулкилл округида йўловчилари бўлган автобус йўл четига чиқиб кетди. CNN телеканали хабарига кўра, камида 30 киши жароҳатланган.
Жабрланганлардан олтитасининг аҳволи оғир. Ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган.
Ҳодисанинг асосий сабаби — ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.