Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ядровий тийиб туриш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилди — Пентагон

АҚШ ядровий тийиб туриш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилди — Пентагон

"Кўплаб ядровий душманлар Қўшма Штатлар, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари хавфсизлигига таҳдид қилмоқда, шу сабабли ядро стратегиясини ўзгартириш зарур эди", дейилади Пентагон баёнотида

АҚШ Мудофаа вазирининг ядро ва оммавий қирғин қуроллари сиёсати бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ричард Жонсон буни Хитой ва Россиянинг ядровий салоҳияти ортиб бораётгани ҳамда ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича келишувлар йўқлиги нуқтаи назаридан ядровий тийиб туриш воситаси эканини билдирди.

"2030 йилларга тайёр бўлиш учун биз ядровий кучларимизни, қўмондонлик ва бошқарув тизимини ва инфратузилмани модернизация қилишимиз керак, бу бизга мослашувчан бўлиш ва янги чақириқлар, таҳдидлар ёки ўзгаришларга мослашиш имконини беради. Шунингдек, ўзгаришлар доирасида қитъалараро баллистик ракеталар учирадиган ядровий сувости кемаларининг тайёргарлиги оширилган", — дея таъкидлади АҚШ Стратегик барқарорлик қўшма штаби директори ўринбосари Грант Шнайдер.

Киритилди: Бугун 17:42. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!