Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Венесуэлага ҳарбий ҳужум қиладими?

АҚШ Венесуэлага ҳарбий ҳужум қиладими?

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла ҳудудига зарба бериш ҳақида ўйламаслигини айтди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"Йўқ", деди Трамп Air Force One бортида журналистларга Венесуэла ҳудудига ҳужум қилиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Трамп, шунингдек, Қўшма Штатлар ер ости ядро синовларини қайта тиклайдими, деган саволга бевосита жавоб беришдан бош тортди.

"Буни тез орада билиб оласиз", деди Трамп журналистларга.

Пайшанба куни АҚШ президенти америкалик ҳарбийларга 33 йиллик танаффусдан сўнг ядровий қурол синовларини зудлик билан тиклашни буюрганини эълон қилди.

Киритилди: 08:00 01.11.2025. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!