Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Хитой муносабатларида муаммолар сақланиб қолмоқда

АҚШ ва Хитой муносабатларида муаммолар сақланиб қолмоқда

АҚШ-Хитой муносабатларидаги барча масалалар ҳал этилмаган, деди АҚШ Савдо вакили Джеймисон Грир.

Грир бу ҳақда Fox Business телеканалига берган интервьюсида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин учрашувини шарҳлаш чоғида айтиб ўтди.

"Бугунги кунга келиб биз АҚШ-Хитой муносабатларидаги барча муаммоларни ҳал қилганимиз йўқ. Хитойда фаолият юритаётган ёки у ерда фаолият кўрсатишга уринаётган Америка компаниялари билан боғлиқ кўплаб ҳал этилмаган муаммолар қолмоқда", - деди у.

Грирнинг сўзларига кўра, АҚШ маъмуриятининг асосий мақсадлари ноёб тупроқ металларини етказиб беришни йўлга қўйиш, Пекиннинг Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишини кафолатлаш ва Хитой билан фентанил контрабандаси муаммосини ҳал қилишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришиш эди. "Ва биз буларнинг барчасини уддаладик", деди савдо вакили.

Киритилди: 10:10 31.10.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!