Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Россия жангари кемалари тўқнашишига бир баҳя қолди (видео)

АҚШ ва Россия жангари кемалари тўқнашишига бир баҳя қолди (видео)

Россия ҳарбийлари АҚШ крейсерининг ҳаракатланиши Россия кемаси билан тўқнашувга сабаб бўлишига оз қолганини айтди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.

«Воқеа 7 июнь куни Москва вақти билан соат 6:35 да Шарқий Хитой денгизининг жануби-шарқий қисмида содир бўлган. Россиянинг Тинч океани флоти ва АҚШ денгиз кучлари ҳужум уюштириш гуруҳи кемалар отряди параллел курсда ҳаракатланаётган бўлган», — дейди Россиянинг Тинч океани флоти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, «Чанселлорсвиль» крейсери бирдан ўз йўналишини ўзгартириб, кемадан 50 метр масофада ҳаракатланаётган «Адмирал Виноградов» кемасининг курсини кесиб ўтган. Рус экипажи фавқулодда тезкор ҳаракат қилган.

«Халқаро тўлқинда Америка кемасининг буйруғи норозиликка сабаб бўлган ва бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган», — дейди Тинч океани флоти матбуот хизмати.

Ўз навбатида, америкаликлар Россия флотини айбдор деб атаган ва уларни «хавфли ва профессионал бўлмаган» ҳаракат қилишда айблаган.

«Филиппин денгизида ҳаракатланган «Удалой» русумли сув ости кемаси «Чанселлорсвиль» крейсерига нисбатан хавфли маневралар қилди», — дейди АҚШнинг Еттинчи флот расмий вакили Клейтон Досс.

 

Киритилди: 13:59 09.06.2019. Ўқилди: 3375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!