Axios хабарига кўра, томонлар ўртасида муддатни узайтириш имконияти бўлган меморандум муҳокама қилинмоқда.
Келишув даврида Ҳўрмуз бўғози очилиши, уни миналардан тозалаш билан эса Эрон шуғулланиши мумкин.
Шунингдек, АҚШ Эрон портларига қўйилган чекловларни юмшатиши ва санкцияларнинг бир қисмини бекор қилиши айтилмоқда.
Ҳужжатда Теҳроннинг ядро қуроли яратишдан воз кечиши ҳамда уранни бойитиш дастури бўйича музокаралар олиб бориши ҳам назарда тутилган.