Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Туркиядан ядровий қуролни олиб чиқишни муҳокама қилди

АҚШ Туркиядан ядровий қуролни олиб чиқишни муҳокама қилди

Ўтган дам олиш кунлари АҚШ давлат департаменти ва АҚШ энергетика вазирлиги вакиллари Туркиядаги АҚШнинг Инжирлик авиабазасидан 50 га яқин ядровий қуролни олиб чиқиб кетиш масаласини муҳокама қилди, деб хабар берди The New York Times нашри.

Нашр манбаси ушбу қуроллар аслида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан гаровга олингани, уларнинг авиабазадан олиб чиқиб кетилиши АҚШ-Туркия ҳамкорлигининг амалда тугашини билдиришини таъкидлаган.

"Ўйлашимча, ядровий қуролга эга бўлган АҚШ артиллерияни американча усул билан ўққа тутмоқда", дейди James Martin Center нотижорат маркази вакили Жеффи Люис. 
Туркия 9-октябрь куни Суриянинг шимоли шарқида ҳарбий операция бошлади. Анқара АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Курд халқининг ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари ва Сурия демократик кучларини мамлакат чегарасидан қувиб чиқариш ва у ерда хавфсизлик зонасини яратишни режалаштираётганини маълум қилган.

Операциялар бошланганидан икки кун ўтиб Пентагон Америка ҳарбийлари Кобани шаҳри атрофида АҚШ ҳарбийлари Туркия томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Анқара эса бунга жавобан америкаликларга эмас, балки аввалроқ турклар ўққа тутилган жангариларга қарата ўқ узилганини айтди. АҚШ ҳарбийларининг бирортаси жабрланмагани хабар қилинди.

15 октябрь кун АҚШ Туркия Мудофаа вазирлиги ва Энергетика вазирлигига, шунингдек, ушбу вазирликларнинг раҳбарлари Ҳулуси Акар ва Фатиҳ Донмазга қарши санкциялар эълон қилди. Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулаймон Соилу ҳам қора рўйхатга киритилган. Вашингтон чнги чекловларни Суриянинг шимолидаги турк ҳарбийларининг ҳаракатлари билан изоҳлаган.
ca-news.org

Киритилди: 16:21 15.10.2019. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!