АҚШ президенти Жо Байден Тайванга 571,3 миллион доллар ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.
Бу ҳақда Оқ уй тарқатган баёнотда маълум қилинди. Президент Байден ўз баёнотида шундай деди:
"Президент сифатида менга берилган ваколатга кўра, мен Давлат котибига ушбу маблағдан фойдаланишни топшираман".
Қайд этилишича, ушбу маблағлар АҚШ Мудофаа вазирлиги орқали мудофаа техникаси, ҳарбий хизмат, шунингдек, ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлашга сарфланади.
Шу билан бирга, Хитой Тайванга қурол етказиб бериш билан шуғулланувчи 13 та америкалик ишлаб чиқарувчига нисбатан санкциялар жорий қилди. Хитой бу ҳаракатни Тайванга нисбатан сиёсатига зид деб ҳисоблайди ва ҳарбий ёрдамни кескинликни кучайтирувчи омил деб билади.