Чехиянинг собиқ бош вазири Андрей Бабишнинг фикрича, ноябр ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари Украинадаги можаронинг қандай давом этишида ҳал қилувчи омил бўлади.
Financial Times газетасига берган интервьюсида у "ҳатто Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари Украина борасида қандай ҳаракат қилиш бўйича бир фикрда эмаслигини" таъкидлаб, Европанинг асосий мақсади тинчликни тиклаш эканини қўшимча қилди. "Аммо келинг вазиятга реал қарайлик: АҚШ сайловлари Украинадаги уруш натижасини ҳал қилади", деди Бабиш.