Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Россия мудофаа сектори билан боғлиқ компанияларга санкция қўллади

АҚШ Россия мудофаа сектори билан боғлиқ компанияларга санкция қўллади

АҚШ мудофаа сектори билан боғлиқ бўлган Россиянинг 22 компаниясига нисбатан блокловчи санкциялар жорий этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Оқ уй.

«Бугунги кунда амалга оширилаётган чора-тадбирлар орасида Россия мудофаа тузилмаларига қарши санкцияларни бутунлай блокировка қилиш ҳам бор», — дейилади Оқ уй сайтида чоп этилган пресс-релизда.

«Жами санкциялар Россиянинг мудофаа билан боғлиқ 22 та тузилмасига, жумладан, жанговар самолётлар, пиёдалар жанговар машиналари, электрон қурол тизимлари, ракеталар, шунингдек, Россия ҳарбийлари учун учувчисиз учиш аппаратларини яратувчи фирмаларга таъсир қилади», — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилганидек, АҚШ Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари муносабати билан янги санкция чораларини жорий қилмоқда.

Шу ҳафта бошида Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс АҚШ Украинага нисбатан сиёсатига қараб Россияга қарши санкцияларни ўзгартиришини айтди.

«Ушбу иқтисодий чоралар Россия иқтисодиётига можарони тугатиш учун босимга олиб келади. Агар бу содир бўлса, бу чоралар мос равишда калибрланади. Агар бу содир бўлмаса ва Россия вазиятни кескинлаштиришда давом этса, бу чоралар ҳам шунга қараб ўзгаради», - деди у.

Февраль ойи охирида АҚШ Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, шунингдек, мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовга қарши санкциялар жорий қилган эди.

Киритилди: 17:22 03.03.2022. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!