Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ расмийси бир неча йил ичида илк бор Путиннинг форумига ташриф буюради

АҚШ расмийси бир неча йил ичида илк бор Путиннинг форумига ташриф буюради

Қўшма Штатлар Нафис санъат федерал комиссияси раҳбари Родни Мимс Кук Петербург халқаро иқтисодий форумига ва Владимир Путиннинг нутқ чиқишига таклиф қилинди ҳамда унда иштирок этиш ниятида.

Бу ҳақда Мимс Кукнинг ўзи "РИА Новости" агентлигига маълум қилди.

АҚШ Давлат департаменти ва форум ташкилий қўмитаси Доналд Трамп маъмурияти расмий вакилининг иштирокини тасдиқлади. Кук Нафис санъат комиссиясини 2026 йилнинг январ ойида бошқарган. У, шунингдек, АҚШ Миллий ёдгорликлар фонди асосчиси ва раҳбари ҳамда Бутунжаҳон ёдгорликлар фондининг Россия бўйича мутахассиси ҳисобланади.

Аввалроқ ушбу америкалик мулозим Россиянинг Вашингтонги элчихонасида нутқ сўзлаган ҳамда Кремл Қурол-аслаҳа палатаси, Ясная Поляна ва Архангелское қўрғонида архитектура бўйича маърузалар ўқиган. Петербург халқаро иқтисодий форуми 1997 йилдан бери ҳар йили Санкт-Петербургда ўтказиб келинади, унинг ташкилотчиси "Росконгресс" фондидир.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!