АҚШ маъмурияти NVidia, AMD ва Американинг бошқа компаниялари томонидан сунъий интеллектни (СИ) тезлаштириш учун ишлаб чиқарилган чипларни айрим мамлакатларга экспортини чеклашни кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Bloomberg.
Сўнгги вақтда Форс Кўрфази мамлакатларида, хусусан Саудия Арабистони ва БААда СИ технологияларига қизиқиш ортиб бораётган эди. Ушбу мамлакатлар асосий ҳамкор сифатида АҚШни кўриб чиқаётгани ҳам айтилган эди.
Хитойга нисбатан СИни ривожлантиришга қарши чекловлар АҚШ томонидан аллақачон киритилган.