Америка Қўшма Штатлари жанубидаги Жоржия штатининг “Conyers” шаҳридаги Биолаборатория иншоотида ёнғин содир бўлди. ВВС хабарида бахтсиз ҳодиса туфайли осмонни шаҳарнинг олис ҳудудларидан ҳам бемалол кўзга ташланадиган улкан тутун “кўрпаси” қоплагани таъкидланган.
Расмийлар айтишича, ёнғин бартараф қилинган, лекин тутун бир неча кун сақланиб туради. Шу боис яқин атрофдаги аҳоли хавфсиз жойга кўчирилади.
– Айрим йўллар ёпилган, ҳаво сифати синовдан ўтказилмоқда, – дея қўшимча қилинган масъуллар баёнотида.