Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ҳарбийлари халқаро сувларда наркотик ташиётган навбатдаги кемага зарба берди

АҚШ ҳарбийлари халқаро сувларда наркотик ташиётган навбатдаги кемага зарба берди

Интернетда АҚШ ҳарбийлари Венесуэла яқинидаги халқаро сувларда гиёҳванд моддалар олиб кетаётган кемага зарба бергани акс этган кадрлар эълон қилинди.

Кадрларда катернинг океан бўйлаб учиб кетаётгани, сўнгра бир зумда унга ўқ-дорилар билан зарба берилганини кўриш мумкин. Кучли портлашдан кейин катер тўхтаган ва бутунлай олов ичида қолган.

АҚШ ҳарбийлари президент Доналд Трампнинг жума кунги буйруғи билан Венесуела яқинидаги халқаро сувларда наркотик ташиётган навбатдаги кемага зарба берди, дея маълум қилди Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсетнинг сўзларига кўра, катер бортида бўлган тўрт нафар наркокартел аъзоси ҳалок бўлган.

Ҳагсетнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар бундан кейин ҳам давом этади.

Қўшма Штатлар олдин ҳам Венесуэла соҳиллари яқинида наркосавдогарларнинг кемаларига зарбалар бергани ҳақида маълум қилган эди.

Киритилди: 23:05 03.10.2025. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!