Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Европадаги Антифага алоқадор гуруҳларни террорчилар рўйхатига киритди

АҚШ Европадаги Антифага алоқадор гуруҳларни террорчилар рўйхатига киритди

Вашингтон маъмурияти антифашистик "Антифа" ҳаракати билан алоқадор тўртта Европа гуруҳини халқаро террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритди ва уларга қарши санкциялар киритди.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ёзма баёнотида маълум қилинган.

Унга кўра, АҚШ Давлат департаменти ушбу рўйхатга "Германияда жойлашган Антифа Ост ва Италия ва Грециядаги Антифага алоқадор яна учта зўравон гуруҳлар”ни қўшишга қарор қилган. Рубионинг аниқлик киритишича, АҚШ уларни халқаро терроризмга қарши кураш билан боғлиқ санкциялар рўйхатига ҳам қўшади.

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, санкциялар Antifa Ost (департамент томонидан Hammerbande деб ҳам аталади), Италия норасмий анархист федерацияси/Халқаро инқилоб фронти (Informal Anarchist Federation/International Revolutionary Front) ва Греция қуролли пролетар адлияси (Armed Proletarian Justice) ва инқилобчи Revolutionary Class Self-Defense нисбатан қўлланилмоқда. АҚШ Молия вазирлиги ушбу гуруҳларнинг барчаси бошқа номлар билан ҳам танилганлигини таъкидлайди.

Давлат департаменти бу гуруҳлар аъзолари бир неча бор зўравонлик қўллаган, деб ҳисоблайди. АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, ушбу ташкилотларга нисбатан қўлланилган чоралар "уларнинг АҚШ молия тизимига киришини ва ҳужумларни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни тақиқлашга" қаратилган.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!