Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Apple «Манчестер Юнайтед» харидорига айланди

Apple «Манчестер Юнайтед» харидорига айланди

The Daily Star хабарига кўра, Apple раҳбарияти «Манчестер Юнайтед»ни дунёнинг энг бой футбол клубига айлантириш ниятида. Нашр эҳтимолий келишув ҳақида батафсил маълумот бермади. Шунингдек, бу хабарга Apple ва «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳам изоҳ бермади.

22 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» хўжайинлари, америкалик Глейзерлар оиласи клуб учун «стратегик муқобил вариантларни ўрганишни» бошлагани, шунингдек, сотишни ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилди.

«Бу жараён клубнинг келажакда майдонда ҳам, тижоратда ҳам ўсишини таъминлашга қаратилган», дейилган инглиз клубининг пресс-релизида.

Apple дунёдаги энг йирик технологик компания бўлиб, йиллик даромади 326 миллиард фунтга яқин ва шу ойдаги ҳисоб-китобларга кўра, унинг активлари қиймати 2 триллион фунтга тенг.

Калифорнияда жойлашган фирма «Манчестер Юнайтед» катталигидаги футбол клубига эгалик қилиш тажрибасига эга эмас.

Аммо бош директор Тим Кук «Манчестер Юнайтед»га эгалик қилиш имкониятларини ўрганишга тайёр.

Киритилди: 22:16 25.11.2022. Ўқилди: 3139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!