Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Apple барчани тинглар экан - уни судга беришди!

Apple барчани тинглар экан - уни судга беришди!

Маълумотларга қараганда, арзнома кўриб чиқиш учун Шимолий Калифорния округи судига йўналтирилган. Арзнома гуруҳ томонидан йўлланган бўлиб, 2011-йилдан буюн Siri мавжуд бўлган қурилмалардан фойдаланган ҳар қандай фойдаланувчи ушбу гуруҳга қўшилиши мумкин. Арзномачилар Apple'нинг жарима тўлашини ва овозли ёрдамчи орқали сақлаб олинган барча ёзувларни ўчириб ташлашини талаб қилишмоқда. Жарима миқдори қанча эканлиги хозирча маълум қилинмаган.

Август ойининг бошида Apple ўз ходимларига Siri'даги маълумотларни тинглашни таъқиқлаб қўйганди. Компаниядагилар овозли ёрдамчининг дастурий таъминотини янгилаш ишлари бошланиб кетганини айтиб ўтган эди. Янгиланган иловани ўрнатганидан сўнг фойдаланувчиларда ушбу дастурда қатнашмаслигини белгилаб қўйиши мумкин. Бу ҳолатда уларнинг хабарларини Apple’дагилар тингламаслиги айтилган.

Июль ойида компаниянинг собиқ ходимларидан бири аноним ҳолда The Guardian газетаси журналистларига ҳамкасблари билан мунтазам тарзда фойдаланувчиларнинг шахсий мулоқотларини тинглашганини айтиб берганди. Бундай ҳолат фойдаланувчи ўзи билмаган ҳолда овозли ёрдамчини ишга тушуриб юборган ҳолатларда юз берган.

Киритилди: 22:15 08.08.2019. Ўқилди: 1309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!