Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Апофис астероиди Ерга 48 йилдан сўнг келиб урилиши мумкин

Апофис астероиди Ерга 48 йилдан сўнг келиб урилиши мумкин

Апофис астероиди тезлигини ошириб, Ерга яқинлашмоқда. Олимларнинг огоҳлантиришича, улкан осмон жисми 48 йилдан сўнг сайёрга келиб урилиши мумкин, деб ёзади Daily Mail.

Олимлар қадимги Мисрнинг жаҳл ва бузғунчилик худоси шарафига номланган астероидни 2004 йилдан бери кузатиб келади. Унинг Ер билан тўқнашуви имконсиз деб қараб келинган. Аммо янги маълумотларга кўра, астероид 2068 йилнинг 12 апрелида Ер билан тўқнашиши ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Дейв Толен исмли астрономнинг сўзларига кўра, Subaru телескопи ёрдамида амалга оширилган янги кузатишлар Апофиснинг тезлашганини кўрсатган. «Астероид тоза гравитацион орбитадан йилига 170 метрга узоқлашмоқда, бу эса юқоридаги сценарий 2068 йилда амалга ошиши учун етарли», — дейди астроном.

Апофиснинг эни 300 метрга тенг бўлиб, унинг Ерга келиб урилиши 880 миллион тонна тринитротолуолнинг бир вақтда портлаши эквивалентига тенг.

Эслатиб ўтамиз, олимлар 2019 йилда ҳам Ернинг Апофис астероиди билан тўқнашиш хавфидан огоҳлантирганди. Таъкидланишича, Апофис астероиди 2044 йилда Ерга 16 миллион, 2051 йилда 760 минг, 2060 йилда 5 миллион километрга яқинлашади.

Киритилди: 11:26 29.10.2020. Ўқилди: 2726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!