Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Анвар Собиров Наргиза Абдуллаевани қандай судрагани ва кечирим сўрагани ҳақида гапирди

Анвар Собиров Наргиза Абдуллаевани қандай судрагани ва кечирим сўрагани ҳақида гапирди

Хонанда ва актёр Анвар Собиров «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Анвар Собиров «Бегона баҳор» фильми икки маротаба суратга олингани ва фильмдаги қийин эпизодлар ҳақида гапириб берди.

‘Бегона баҳор’ фильми биздан бироз аввал бошқа режиссёр, бошқа жамоа томонидан суратга олинган экан. Аммо фильм ҳали экранларга чиқмасдан продюсерга ёқмаган. ‘Бегона баҳор’ фильми продюсери ‘Бу мен айтган, мен ўйлаган фильм эмас’, дея режиссёр Иброҳим Расуловга иккинчи маротаба фильмни суратга олиши учун маблағ ва шароит яратиб берган.

‘Бегона баҳор’ фильмининг суратга олиш ишлари жуда ҳам оғир эпизоддан бошланган эди. Яъни фильмда маст бўлиб келиб, хотинини судраб ташқарига олиб чиқиб ташлаш керак бўлган эпизоди олиниши керак эди.

Қийин ҳолатлар ҳам бўлган.

Бир-икки марта судраб кўчага чиқариб ташлаганимда, режиссёр менга қараб ‘кўзинг ёнмаяпти, ичиб келган одам бунақа меҳрибон бўлмайди, кўзига қон тўлиб кетади’, дея танбеҳ берди. Шунга Наргизага қараб ‘кўзимга қараманг, кўзимга қарасангиз сизни ура олмайман’, дея яхшилаб кечирим сўраб, матор деганида Наргизани шунақа судрабман, ҳаттоки стоп деганларини ҳам эшитмапман. Наргизани тиззалари шилиниб кетган эди, ҳозиргача шу ҳолатни эсласам виждоним қийналади.

Балки шундай табиий чиққани, табиий суратга олингани учун ҳам миллионлаб мухлисларнинг кўнглидан жой эгаллагандир.

Анвар Собиров, хонанда ва актёр

Киритилди: 13:32 05.07.2019. Ўқилди: 7359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!