Анқарада авиаҳалокатда ҳалок бўлган 20 нафар ҳарбий хизматчи билан видолашув маросими давом этмоқда.
Маросимда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги вакиллари иштирок этмоқда.
11 ноябрь куни Озарбайжондан Туркияга йўл олган Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг С-130 ҳарбий-транспорт самолёти Грузия ҳудудида ҳалокатга учради. Бортдаги барча 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Самолёт вайроналари маҳаллий аҳоли томонидан Холагири монастири яқинидаги тик ёнбағирларда топилган.