Хабарингиз бор, ҳукуматимиз пандемия даврида аҳолига бир марталик моддий ёрдам беришга қарор қилди. Аммо айни дамда мазкур жараён юзасидан айрим норозиликлар келиб чиқмоқда. «Aniq.uz» таҳририятига келган мурожаатлардан бирида ана шундай норозилик акс этган.
“Давлатимиз томонидан ажратилган пуллар талон-торож қилинмоқда, — дейилади мурожаатда. — Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Оқтош ота МФЙда аҳолига 350 минг сўмдан тарқатилди. Бунинг сабаби нима? Ҳамма бир миллион сўм оламиз деб умидвор бўлиб юрганди. Аммо 650 минг кам тарқатилмоқда”.
Бундай норозиликлар кўп, аслида. Кимдир нотўғри тушунади, яна кимдир чиндан ноҳақликка йўлиқади. Ишонамизки, юқоридаги манзилда рўй берган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилади ва керакли чоралар кўрилади.