Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

"Aniq.uz"га мурожаат: "Карантинда ҳарбий хизматга юборишмади. Карантин тугагач эса ёшинг ўтди, дейишяпти. Мен нима қилай?"

"Aniq.uz"га мурожаат: "Карантинда ҳарбий хизматга юборишмади. Карантин тугагач эса ёшинг ўтди, дейишяпти. Мен нима қилай?"

Таҳририятимизга Самарқанд шаҳридадан мурожаат келиб тушди. Мурожаатни эътиборингизга ҳақола қиламиз.

"Сизга 1 ойлик ҳарбий хизмат юзасидан мурожаат қилаётган эдим. 2021 йилнинг апрель ойида 26 ёшда эканлигимда ҳарбий хизматнинг тўловини (4 775 690 сўм) военкомат ҳисоб рақамига тўладим ҳамда университетни июль ойида битириб, ҳарбий хизматга август ёки сентябрь ойларида бориб келмоқчи эдим, сабаби октябрь ойида 27 ёшда бўлардим.

2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Республика бўйлаб военкоматлар ҳарбий хизматга юборишмади, сабаби эса каратин жорий этилганлигини айтишди. 2021 йилнинг июль ойида Мудофаа визирлигининг тегишли бўлими менга телефон қилиб, военкоматларда карантин тугагач, армияга юборилишимизни маълум қилишди. Карантин октябрь ойида тугагач эса биз 27 ёшга кирганлигимиз боис армияга боришимиз қонуний жиҳатдан имконсиз эканлигини айтишди. Ўшандан буён кўп бора армияда хизмат қилишимиз ҳақидаги талабларимизни инкор этишмоқда.

Ҳурматли «aniq.uz» канали админи, каналингизда ушбу муаммони кенгроқ ёритсангиз, Республикамизда бугунги кунда худди менга ўхшаб военкоматнинг барча талабларини бажарган бўлса-да, армияга бора олмаётган 460 нафардан зиёд йигитнинг масаласи ҳал бўлган бўларди.

Масаланинг яна бир томони шундаки, 2020 йилнинг апрель-май ойларида ҳам барча военкоматларда карантин жорий этилган. 2020 йилги ҳолатда, карантиндан сўнг айнан шу ойларда 27 ёшга кирган чақирилувчиларга июнь ойидан бошлаб ҳарбий хизматни ўтаб келишларига рухсат беришган", дейилади мурожаатда.

Умид қиламизки, тегишли ташкилотлар ушбу мурожаатни ўрганиб, муаммони ҳал қилишади. Мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

Киритилди: 23:04 26.01.2022. Ўқилди: 2754 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!