Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ангела Меркель ўз соғлиғини шахсий масала деб атади

Ангела Меркель ўз соғлиғини шахсий масала деб атади

Германия канцлери Ангела Меркель ўз соғлиғига жамоатчиликнинг қизиқишини тушунишини, лекин бу мавзуни шахсий масала деб ҳисоблашини айтди. Бундесканцлер соғлиғи ҳақидаги барча саволларга жавоб бериб бўлгани ва уни сақлашдан манфаатдор эканини қўшимча қилган. 

Меркель 2021 йилгача канцлер лавозимида қолмоқчилигини таъкидлаб ўтган ва ўз вазифаларини бажара олишига ишонтирган.

“Мени узоқ вақтдан бери биласиз, мен ўз вазифаларимни бажара оламан”, деб айтган Германия етакчиси.

Жамоатчилик 65 ёшли канцлерни расмий маросимларда уч марта титроқ босгандан кейин унинг соғлиғи борасида ташвишлана бошлаган. Титроқ (тремор) Меркель мадҳияларни тик туриб тинглаши вақтида бошланган. Эҳтимол, шу сабабли Меркелнинг Дания бош вазир Метте Фредериксен ва Молдова бош вазири Майя Санду билан учрашувлари баённомаси ўзгартирилиб, канцлер мадҳияларни ўтириб тинглаган.

Меркель жамоатчилик бундан ташвишланмаслиги кераклигини айтиб келмоқда. Бироқ Христиан-демократик иттифоқи партиясида Меркелнинг муддатдан олдин истеъфога кетиши мумкинлиги ҳақида гапира бошланган. Шифокорларнинг тахминича, Германия етакчиси ортостатик тремордан азият чекаётган бўлиши мумкин. 

Manba: kun. uz

Киритилди: 04:47 20.07.2019. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!