Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонлик фуқаро оилавий жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Андижонлик фуқаро оилавий жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи эркак оилавий келишмовчилик сабаб хотини билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»га Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 4 сентябрь куни тахминан соат 12:40 да Асака тумани, «Қадрият» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.У. турмуш ўртоғи М.Н. билан оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжаллашиб қолиб, хўжалик пичоғи билан хотинининг бўйин ва қорин қисмига урган ва унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда М.Н. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қотил эр қўлга олинган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, кеча 5 сентябрь куни ушбу ҳолат «Қадрият» маҳалласида яшовчи кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Унда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган.

Киритилди: 18:43 06.09.2020. Ўқилди: 5100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!