Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Андижондаги мактабда дарс бераётган ганалик фуқаронинг оиласида эгизаклар дунёга келди

Андижондаги мактабда дарс бераётган ганалик фуқаронинг оиласида эгизаклар дунёга келди

Андижондаги мактабда дарс бераётган ганалик фуқаронинг оиласида эгизаклар дунёга келди. Бу ҳақда ДХАнинг Андижон вилояти бошқармаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, Гана Республикаси фуқаролари Эммануэл Аквей ҳамда Суссанна Мфумларларнинг оиласида шу йил 28 сентябрь куни эгизаклар – Марвен ва Арвенлар (иккиси ҳам ўғил) дунёга келган. Оила фарзандларига гувоҳнома олиш учун 23 декабр куни ФҲДЁга мурожаат
қилган ва мурожаатга асосан улар фарзандларига 24 декабрь кунида гувоҳнома олган.

Оила бошлиғи Эммануэл Аквейнинг айтишича, улар АҚШлик кўнгиллилар билан ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш учун Ўзбекистонга келган. Улар айни вақтда Андижон шаҳридаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга инглиз тилидан дарс бериб келмоқда.

Киритилди: 21:08 25.12.2020. Ўқилди: 2833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!