Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда ёнғинни ўчириш вақтида бўлинма командири вафот этди

Андижонда ёнғинни ўчириш вақтида бўлинма командири вафот этди

Кеча сайтимизда Андижон шаҳридаги цехлардан бирида содир бўлган ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ана шу ёнғинни ўчириш вақтида ўт ўчирувчи вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

2019 йилнинг 25 октябрь куни соат 23:36 да Андижон шаҳри Сой кўчаси 5-уйда жойлашган Кичик саноат зонаси ҳудудидаги цехларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғинни бартараф этилишига 18 та техника жалб этилган, шулардан 16 таси автоцистерналар, 2 таси махсус ёнғин ўчириш автомобиллари, вилоят ФВБ Қутқарув гуруҳи, «Андижончироқ» АЖдан 1 та қўшимча автомобил ва Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 4 та сув ташувчи автомобиллари. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига 23.40да етиб борганда, «DINAR TEXTILE» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехининг том қисми очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:30 да ўраб олиниб, 02:45 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида «DINAR TEXTILE» МЧЖга қарашли қуритиш, матога ишлов бериш, маҳсулотларни сақлаш омбори ва бўёқлаш цехларининг ҳамда жамият маъмурий биносининг томи ва ички қисмлари тахминан 1500 кв.метр майдонда ёниб зарарланган.

Ачинарлиси, «DINAR TEXTILE» МЧЖнинг маъмурий биносининг 3-қаватида ёнғинни ўчиришга жалб этилган Андижон вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли Касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми навбатчилик сменалари ёнғин ўчириш экипажи бўлинма командири Ж.Н. 2-қаватга тушиб кетиши натижасида тан жароҳати олган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМ Андижон филиалига олиб борилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ёнғиндан ишлаб чиқариш чецининг тахминан 1200 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин ҳолати юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, - дейилади хабарда.

Таҳририятиимиз номидан ўз хизмат вазифасини ўтиш чоғида вафот этган бўлинма командирининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Киритилди: 16:40 27.10.2019. Ўқилди: 3444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!