Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда ўзини дарёга ташлаган аёл ва унга ёрдам бераман деб оқиб кетган шифокор қутқарилди

Андижонда ўзини дарёга ташлаган аёл ва унга ёрдам бераман деб оқиб кетган шифокор қутқарилди

Андижон вилоятида сув оқизиб кетган икки нафар қуқаро қутқариб олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия Қўриқлаш хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 13 ноябрь куни соат 09:30 ларда Андижон тумани Қорадарё устидан ўтувчи кўприкдан ўзини сувга ташлаган аёлни ушбу ҳудудга яқин бўлган «Мед Сити» даволаш маскани шифокори кўриб қолиб, уни қутқариш учун ўзини сувга ташлайди.

Сувнинг тезлик оқими кучли бўлганлиги сабабли аёл билан шифокорни ҳам оқизиб кетади. Шундан сўнг Норин Қорадарё сув иншооти бошқармасига қарашли Куйганёр сув тўғонида хизмат олиб бораётган Миллий Гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди ходимлари дарёда оқиб келаётган икки нафар шахсни кўриб қолишади.

Ходимлар томонидан кўрилган чора натижасида икки шахс ҳам сувдан қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинади.

Ҳолат юзасидан тегишли органларга хабар берилиб, аёл шифохонага ётқизилган. Ҳозирда Андижон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:55 15.11.2020. Ўқилди: 3296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!