Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, қайнотасининг машинасини ёқиб юборган келинга суд ҳукми ўқилди

Андижонда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, қайнотасининг машинасини ёқиб юборган келинга суд ҳукми ўқилди

Андижон шаҳрида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, қайнотасининг машинасини ёқиб юборган келинга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов маълум қилди.

Мазкур ишни кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судида Андижон шаҳрида яшовчи Шоҳиста Нусратхўжаева (исмлар ўзгартирилган) жабрланувчи Ўткир Ҳикматов билан 2013 йилдан буён шаръий никоҳ асосида яшаб келганини, бир нафар қиз фарзанди борлигини билдирган.

«Турмуш ўртоғим билан дастлабки уч йилда яхши яшадик. Кейин ўзаро келишмовчиликлар сабабли тез-тез жанжаллашадиган бўлиб қолдик. 2020 йилнинг март ойида у билан яна тортишдик. Шунда эрим ота-онамни ҳақоратли сўзлар билан камситди. Бундан жаҳлим чиқиб, у миниб юрган машинага бензин сепиб, ёқиб юбордим», — деди Шоҳиста Нусратхўжаева.

Маълум бўлишича, юз берган ҳолат натижасида судланувчининг қайнонаси номида бўлган Damas’нинг ўнг томон олд ёриткич чироғи ва ён ойнаси иссиқлик таъсирида эриб кетган. Қайнонасининг номидаги иккинчи машина ҳам анча ёнган. Натижада жабрланувчи жами 23 миллион сўмдан ортиқ зарар кўрган.

Суд судланувчи Шоҳиста Нусратхўжаевани Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан айбли деб топиб, қилмиши учун бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган. Шунингдек, ундан жабрланувчи Ўткир Ҳикматов фойдасига етказилган моддий зарарни ундириш белгиланган.

Киритилди: 16:05 17.11.2020. Ўқилди: 2590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!