Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонда тадбиркор ўз жонига қасд қилгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Андижонда тадбиркор ўз жонига қасд қилгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Андижон вилояти Улуғнор туманида фаолият олиб борувчи "Такомил қурилиш сервис" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 20 август куни Улуғнор тумани Бобур маҳалласи Фурқат кўчасида яшаган фуқаро В.А. Жалақудуқ туманидаги 29-сонли мактаб спорт залида ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Марҳумнинг танаси суд-тиббий экспертизаси бюроси экспертлари иштирокида кўздан кечирилганида унинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган.

Ҳозирда марҳумнинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ Андижон вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берганди. Ҳокимликка кўра, тадбиркорга қурилиши олиб борилаётган лойиҳа қийматининг 85 фоизи миқдорида маблағ ажратилган.

Шунингдек, тадбиркор 250 миллион сўм маблағини амалий кўмак сифатида сўраган бўлиб, унинг мурожаатига жавобан вилоят ҳокимининг топшириғига биноан қўшимча 350 миллион, жами 600 миллион сўм маблағ ажратилиш масаласи белгиланган тартибда Халқ депутатлари кенгашига 10 кунлик муҳокама учун қўйилган.

Киритилди: 21:35 21.08.2022. Ўқилди: 6150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!