Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда қалампирни қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Андижонда қалампирни қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон туманидаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган қалампирни қайта ишлаш саноат парки фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 16 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш ҳамда йилига 20,1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик 580,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилиши белгиланган.

Бу кўрсаткичларга эришиш мақсадида Андижон туманида ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасига Хитой давлатидан салоҳиятли компанияларнинг истиқболли лойиҳаларини жойлаштириш бўйича инвестицион буюртмалар қабул қилинди.

2024 йилда эркин иқтисодий зона ҳудудининг 51,4 гектар майдонига умумий қиймати 302,4 миллион долларлик 9 та лойиҳа жойлаштирилди. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш бўйича қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилмоқда.

Хитойнинг “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” компанияси томонидан “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қалампир маҳсулотларини қайта ишлаш, қалампирдан саноатда бўёқ ишлаб чиқариш лойиҳасининг ишга туширилиши Президент қарори ижроси доирасидаги дастлабки қадамлардан бири бўлди.

Киритилди: 15:06 16.04.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!