Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда МИБ ходимлари мактабларга китоб совға қилмоқда (фото)

Андижонда МИБ  ходимлари мактабларга  китоб совға қилмоқда (фото)

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланганган эди.

Мазкур вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиш, таълим муассасаларида китоб фондини бойитишга кўмаклашиш мақсадида Бюро органларининг барча ходимлари ўзлари таҳсил олган мактабларга бадиий адабиётларни тақдим қилишмоқда.

Бюронинг Андижон вилояти ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан ҳам ўзлари таҳсил олган мактаблар кутубхоналарига китоблар совға қилиш жараёни жадал бормоқда.

Жумладан, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходими С.Рахмонов 41-сонли мактабга 40 та, Шаҳрихон туман бўлими ходимлари К.Қосимов ўзи ўқиган 3-сонли мактабга 47 та, Д.Ғуломов 34-мактабга 45 та, Э.Абдуғаниев
2-сон мактабга 40 та, Р.Салиев 4-сонли мактабга 36 та ва О.Рўзиев 38-сонли мактабга 34 тадан китобларни тақдим этишган.

Бундай хайрли ишлар Жалақудуқ, Бўз, Улуғнор, Балиқчи туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида фаолият юритаётган бюро ходимлари томонидан ҳам амалга оширилди. Шу кунга қадар, Бюронинг Андижон вилояти ходимлари томонидан жами 1000 га яқин китоблар ўқувчилар мутолааси учун ҳавола этилди.

Албатта, китоб тақдимоти доирасида китобларни совға қилиш вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда. Мақсад эса ягона - ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш ҳамда комил инсонни тарбиялаш ишларининг самарадорлиги учун ўз ҳиссасини қўшиш.

МИБ Андижон вилояти бошқармаси

Киритилди: 10:18 30.03.2019. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!